Ўзбекистон | 17:53 / 05.04.2021
5289
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятининг барча ҳудудлари жамоат транспорти билан таъминланади

Наманган вилоятининг чекка ҳудудлари жамоат транспорти билан таъминланади, бу марказлар билан боғлаш мақсадида амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Наманган вилояти бўйлаб 382та автобус, 50дан ортиқ микроавтобуслар фаолияти йўлга қўйилган. Вилоятда жами 443та тадбиркорлик субъектлари йўловчи ва юк ташиш соҳасида фаолият юритмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят транспорт бошқармаси томонидан рўйхат шакллантирилган бўлиб, унга кўра вилоятда 800та автобусга эҳтиёж бор. Ҳокимлик томонидан тадбиркорларни жалб этган ҳолда автобуслар сотиб олиняпти. 2021 йил якунига қадар тадбиркорлар томонидан яна 150та автобус ҳамда 200дан ортиқ микроавтобуслар сотиб олиниши режалаштирилган.

Вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларида, қишлоқларни туман марказлари, туман марказларини эса шаҳар марказлари билан боғловчи йўналишларда жамоат транспорти қатнови ташкил этилади.

Айни пайтда "Турон МБИ-95" МЧЖ томонидан 6 млрд 144 млн сўм банк кредити маблағлари асосида “Samavto” заводининг Намангандаги филиалидан 20 дона ISUZU автобусларини сотиб олиш бўйича тузилган шартнома доирасида 16та автобус ташувчига етказиб берилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид