Тошкентда 20 та автобус йўналишининг ҳаракатланиш вақти соат 23:00 гача узайтирилиши режа қилинди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг қарорида белгиланган.
Қайд қилинишича, ўтказилган социологик сўровнома таҳлиллари пойтахтда соат 21:00 дан кейин жамоат транспорти қатновининг кескин камайиб кетиши ёки бутунлай тўхтаб қолиши фуқароларнинг кундалик ҳаётида жиддий ноқулайликлар туғдиришини кўрсатган.
Таъкидланишича, бу ҳолат айниқса кечки сменада ишловчилар, талабалар ҳамда шаҳар меҳмонлари учун қийинчилик туғдириб, Тошкентнинг кечки ва тунги иқтисодий фаоллигини ривожлантиришга бевосита тўсиқ бўлмоқда.
Юзага келаётган ушбу узилишларни бартараф этиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳамда Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасига 2026 йил 1 декабрга қадар кечки ва тунги қатновларни изчил йўлга қўйиш топширилди.
Янги тартибга кўра, темирйўл ва автовокзаллар, халқаро аэропорт, метро станциялари ҳамда аҳоли зич яшайдиган мавзеларни боғловчи 20 та автобус йўналишида кечки соат 23:00 га қадар ҳаракатланиш таъминланади.
Бунда 15 таси магистрал ва 5 таси боғловчи йўналишлар сифатида ажратилган. Улар қуйидагилар:
Улар қуйидагилар:
1 — Қорақамиш-2/4 мавзеси — «Мустақиллик майдони» метро бекати;
14 — ТТЗ автостанцияси — Шимолий вокзал;
18 — Ўрикзор бозори — «Чорсу» савдо маркази;
21 — Қорақамиш-2/4 мавзеси — «Чилонзор» метро бекати;
24 — Янги Чоштепа мавзеси — Тошкент вокзали;
28 — Ибн Сино-2 мавзеси — «Чорсу» бозори;
38 — Ўрикзор бозори — Дўстлик-2 мавзеси;
44 — Яшнобод деҳқон бозори — Юнусободнинг 19-мавзеси;
46 — «Беруний» метро бекати — Бинокор қўрғони;
51 — Юнусободнинг 6-мавзеси — «Чорсу» савдо маркази;












