30 август куни Жиззах вилояти Зафаробод туман ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов ўзига бириктирилган KIA Seltos русумли хизмат автомобилида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилмоқда. Kun.uz'нинг бир-биридан мустақил икки манбаси автомобил катта юк машинасининг орқа томонига урилгани, рулда ҳокимнинг мактабда ўқийдиган ўғли бўлганини маълум қилди.

Манбага кўра, тан жароҳатлари олган ота-бола дастлаб Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо уларнинг аҳволи оғир бўлгани боис тез ёрдам машинасида Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Жиззах шаҳридаги филиалига олиб кетилган.

2026-09-02 09.32.08
Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Маълумот учун, Ғайратжон Эшпўлатов 2024 йил 5 мартидан бери Зафаробод тумани ҳокими лавозимини эгаллаб келмоқда. У бунга қадар Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари бўлган.