Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Жиззах вилояти ЙҲХБ ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 11 сентябр куни эрталаб М-39 автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. Бухоро вилоятида яшовчи 44 ёшли ҳайдовчи Yutong автобусини Тошкент-Самарқанд йўналишида бошқариб бораётиб, йўлнинг белгиланган жойидан қайрилиб ҳаракатланаётган вақтида қарама-қарши йўналишда келаётган юк машинаси билан тўқнашган. Юк машинаси Қашқадарё вилоятида яшовчи 43 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Автобусда бўлган айрим йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.















