Борис Жонсон шаҳзода Филиппнинг дафн маросимида иштирок этмасликка қарор қилди
Британия бош вазири Борис Жонсон Британия қироличаси Елизавета II’нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппнинг дафн маросимида иштирок этмасликка қарор қилди. Британия бош вазири пандемия шароитидаги чекловлар сабабли тор доирада ўтадиган дафн маросимида қироллик оиласининг кўпроқ аъзоси иштирок эта олиши учун шу қарорга келди.
Шаҳзоданинг дафн маросими 17 апрелда бўлиб ўтади. Пандемияга қарши кураш доирасида амал қилаётган чекловларга кўра, дафн маросимида 30 киши иштирок эта олади. Унда қиролича Елизавета II ҳамда марҳумнинг фарзандлари ва набиралари иштирок этади. Жонсон маросимдаги ўз ўрнини қироллик оиласи аъзосига бўшатиб беришни маъқул топган.
Жонсон девонхонаси баёнотида таъкидланишича, бош вазир доимо қироллик уйи манфаати йўлида ҳаракат қилишга интилади ва шу сабабли шундай йўл тутмоқда.
«Шу тариқа қироллик оиласининг иложи борича кўпроқ аъзоси дафн маросимида иштирок эта олади. Бош вазир маросимда иштирок этмайди», деб маълум қилинган хабарда.
Шаҳзоданинг вафоти муносабати билан мамлакатда 8 кунлик мотам эълон қилинди, қироллик оиласининг мотам тутиши 30 кунгача давом этади. Шундан кейин қиролича ўз мажбуриятларини бажаришга қайтади.
Шаҳзода Филипп 9 апрелда 99 ёшида вафот этди. Дафн маросими чекланган сондаги иштирокчилар билан ўтади, бироқ истовчилар уни телевидение орқали кузатишлари мумкин бўлади. Қироллик оиласи одамлардан марҳумга ҳурмат бажо келтириш учун Виндзор саройига келмасликни сўраган. Дафн маросимидан кейин шаҳзода қироллик оиласининг Авлиё Георгий ибодатхонасидаги даҳмасида дафн этилади.
Mirror нашрининг хабар беришича, шаҳзоданинг жасади бу ерда қироличанинг вафотигача қолади. Қиролича вафотидан кейин унинг ва шаҳзоданинг жасади Георг VI ибодатхонасидаги даҳмада дафн этилади. Бу ерда қироличанинг ота-онаси – қирол Георг VI ва қиролича Елизавета дафн этилган.
Мавзуга оид
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024
Жонсон Москва ва Киев ўртасидаги музокараларни тўхтатгани ҳақидаги айбловни рад этди
11:58 / 10.06.2023