Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 11- синф ўқувчиси энг юқори балл тўплаб, улардан бир нечтасининг грантлар соҳибига айлангани айтилади.
Қайд этилишича, битирувчи Саидкарим Турсунбоев имтиҳон топширган олий таълим муассасалари орасида АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Италия, Сингапур, Малайзия каби мамлакатларнинг номдор университетлари бор.
Бундан олдин, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши хабар қилинганди.












