Жамият | 12:15 / 21.04.2021
4769
1 дақиқада ўқилади

Уч ойда 166 истеъмолчи электр тармоқларига ноқонуний улангани аниқланди

Жорий йил I чорагида истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликлар сонига аниқлик киритилди. “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати маълум қилишича, бу қоидабузарликлар орқали етказилган зарар 1 млрд 825 млн сўмни ташкил қилган.

Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясидан қоидаларга зид равишда фойдаланиш ҳолатлари ҳамон кўп учрайди. Бу каби ҳолатларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш бўйича жойларда ўрганишлар ўтказилди. 

Хусусан, 2021 йил I чорагида жами 166та истеъмолчи томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликларга йўл қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. 

Ушбу қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тизимга етказилган зарар бўйича жами 1 млрд 825 млн сўм электр энергияси миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бугунги кунда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ундириш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид