Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон мамлакат нефт ва банк соҳасига киритилган санкциялар олиб ташланишини маълум қилди
Шанба куни Эрон ва халқаро «бешлик» (Россия, Буюк Британия, Германия, Хитой ва Франция) комиссияси Венада бўлиб ўтган навбатдаги маслаҳатлашувлар натижасини кўриб чиқди.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арагчи ядровий келишув бўйича қўшма комиссия аъзолари учрашуви якунига кўра, томонлар Эроннинг айрим фуқаролари ҳамда мамлакат нефт ва банк соҳаларига нисбатан киритилган санкциялар олиб ташланишига келишишганини маълум қилди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар бермоқда.
«Индивидуал ҳамда энергетика, молия ва банк соҳаларига нисбатан киритилган соҳавий санкциялар ҳозирча эришилган келишувларга асосан олиб ташланиши лозим», — деди Арагчи.
Унинг аниқлик киритишича, бу масала бўйича музокаралар давом этмоқда.
Шанба куни Эрон ва халқаро «бешлик» (Россия, Буюк Британия, Германия, Хитой ва Франция) комиссияси Венада бўлиб ўтган навбатдаги маслаҳатлашувлар натижасини кўриб чиқди.
Венада апрел бошидан буён ядровий келишувни тиклаш бўйича қўшма комиссия музокаралари бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги маслаҳатлашув 7 май куни ўтказилади.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
08:22
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026