Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 май куни Ўзбекистонга нам ҳаво оқими кириб келиши давом этади
6 майда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража иссиққача пасаяди.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-19 даража илиқ бўлади.