«Ўзгидромет» хабарига кўра, дам олиш кунлари фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат дам олиш кунларида кўп йиллик меъёрдан 2-3 даражага кўп бўлади ва кечаси 15-20 даража илиқни, кундуз куни 29-34 даража иссиқни ташкил этади.

«Ўзгидромет» маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди.