Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган фан олимпиадасининг республика босқичига мезбонлик қилади
22—23 май кунлари физика, информатика ва тарих фанлари бўйича фан олимпиадасининг республика босқичи Наманган вилоятида бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан мазкур фанлар бўйича олимпиада иштирокчилари бўлган истеъдодли ўқувчи-ёшлар, уларнинг ўқитувчилари, ҳакамлар жамоаси ва меҳмонларни кутиб олиш ва олимпиадани муносиб ташкилий тайёргарлик билан ўтказиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан катта ҳозирлик кўрилди.
Фан олимпиадасига мамлакатнинг барча ҳудудларидан келувчи иштирокчилар ва меҳмонлар учун турли маънавий-маърифий, маданий дам олиш ва кўнгилочар тадбирлар уюштириш режалаштирилган.
Шунингдек, меҳмонлар учун саёҳат дастурлари, хусусан, республикамизда бетакрорлиги билан ажралиб турадиган, «Афсоналар водийси»га, ёшлар кутубхонаси ҳамда вилоятнинг турли кўнгилочар жойларига мазмунли сафарлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Аҳамиятлиси, олимпиада иштирокчилари бўлган ёшлар ва меҳмонлар гуллар шаҳри — Наманганнинг рамзига айланган ва халқаро фестивал мақомини олган анъанавий 60-Гул байрами тантаналаридан баҳра оладилар.
Иштирокчи ва меҳмонларни синовлар жараёнига ҳамда улар жойлаштирилган манзилларга олиб бориб-келиш учун автобуслар ҳамда транспорт воситалари ҳозирланган.
Олимпиадани шаффоф ва адолатли тарзда ўтказиш мақсадида аудитория кузатув камералари билан жиҳозланган ва тўғридан тўғри трансляция узатиш йўлга қўйилган.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги масъуллари билан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Мавзуга оид
11:34 / 26.02.2026
Халқаро фан олимпиадаларида олтин медал олган ёшларга 1 млрд сўмдан ортиқ мукофот тўланади
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
09:05 / 13.12.2025