Ўтган ўқув йили давомида халқаро фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган 107 нафар ғолиб олимпиадачи ва уларнинг 83 нафар устози пул мукофотлари билан тақдирланди. Улар Ўзбекистонга жами 210 та медални ҳадя қилган. Маълумотларга кўра, ғолибларни муносиб тақдирлаш учун давлат бюджетидан 12,4 млрд сўм пул ажратилган.
2025 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар 29 та халқаро олимпиададан жами 210 та медал: 40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза медал қўлга киритди. Улар қаторида дунёнинг энг нуфузли фан олимпиадалари тарихида янги натижа қайд этилгани эътиборга арзирли.
15 декабр куни Тошкентда 107 нафар ғолиб олимпиадачи ва уларнинг 87 нафар устози пул мукофотлари билан тақдирланди. Мукофотланганлар орасида 1 млрд сўмдан кўпроғига лойиқ кўрилганлари ҳам бор.
Тақдирлаш маросимида энг нуфузли халқаро олимпиадалардаги медаллар учун:
олтин медалга – 1 млрд 30 млн сўм, ўқитувчисига – 185,4 млн сўм;
кумуш медалга – 618 млн сўм, ўқитувчисига – 103 млн сўм;
бронза медалга – 412 млн сўм, ўқитувчисига – 61,8 млн сўм
Халқаро олимпиадалардаги медаллар учун:
олтин медалга – 61,8 млн сўм, ўқитувчисига – 20,6 млн сўм;
кумуш медалга – 41,2 млн сўм, ўқитувчисига – 14,42 млн сўм;
бронза медалга – 20,6 млн сўм, ўқитувчисига – 12,36 млн сўм
Минтақавий халқаро олимпиадалардаги медаллар учун:
олтин медалга – 4 млн 944 минг сўм, ўқитувчисига – 20,6 млн сўм;
кумуш медалга – 3 млн 296 минг сўм, ўқитувчисига – 14,42 млн сўм;
бронза медалга – 2 млн 472 минг сўм, ўқитувчисига – 12,36 млн сўм берилди.
Маълумот учун, жорий йилда халқаро фан олимпидалари ғолиблари ва уларнинг устозларини муносиб тақдирлаш учун давлат бюджетидан жами 12 млрд 424 млн сўмга яқин маблағ ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, ўқувчиси минтақавий халқаро олимпиада ҳамда асосий олимпиаданинг республика босқичи ғолиби бўлса, ўқитувчи маошига 100 фоиз ҳар ойлик устама берилиши керак.














