Якуний натижаларга кўра, физика фанидан Навоий давлат педагогика институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Умид Муҳаммедов, информатика фанидан Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Азимжон Ўринов, тарих фанидан Термиз Давлат университети қошидаги академик лицей ўқувчиси Бекзод Пардаев олимпиада ғолиблигини қўлга киритди.

Физика ва информатика фанларидан 10 ўқувчига Ўзбекистон–Корея халқаро университетида грант асосида имтиёзли ўқиш имкониятини берувчи 12 минг 800 АҚШ доллари миқдоридаги ваучер ва сертификат топширилди.