Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатга тижорат мақсадида келган хорижликлар сони 228 минг 615 нафарни ташкил этган.

Бу кўрсаткич бўйича Афғонистон биринчи ўринни эгаллаб, мазкур давлатдан 205 минг 937 нафар фуқаро Ўзбекистонга бизнес мақсадида ташриф буюрган.

Кейинги ўринларда Туркманистон — 16 минг 322 нафар ва Тожикистон — 4 минг 320 нафар билан қайд этилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида Қирғиз Республикасидан 628 нафар, Қозоғистондан 311 нафар, Россиядан 230 нафар ва Туркиядан 188 нафар фуқаро тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.

Бошқа давлатлардан ташриф буюрганлар сони эса жами 679 нафарни ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотлари ушбу даврда Ўзбекистонга бизнес ва савдо алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида келган хорижликлар орасида Афғонистон фуқаролари мутлақ устунлик қилганини кўрсатмоқда.