Ўзбекистон | 14:24 / 25.05.2021
4617
1 дақиқада ўқилади

Вилоят ҳокими "контейнер" уйи жойлашган маҳалладаги мактаб битирувчиларини табриклади

Бугун Янги Наманган туманидаги 65-умумтаълим мактабида битирув тадбирига вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ташриф буюриб, битирувчиларни табриклади.

"Бунёдкор" маҳалласида жойлашган 65-умумтаълим мактабида 95 нафар битирувчи мустақил ҳаётга қадам қўймоқда. Таълим даргоҳининг намуна бўлган битирувчилар ва фидойи устозлар вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

Сайтимизда 75 км узоқликдан келиб дарс бераётган Муниса Мелибоева ҳақида мақола эълон қилган эдик. Унга ҳам вилоят ҳокими томонидан ноутбук топширилди. 

Маълумот ўрнида; якунига етаётган ўқув йилида вилоятда 36564 нафар битирувчи мактабни тамомламоқда. Уларнинг 409 нафари муддатидан аввал хорижий давлатлардаги энг нуфузли олий таълим муассасалари талабалигига қабул қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид