Ўзбекистон Олий суди жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида содир бўлган воқеага муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, судланувчилар писка (лезвие) бўлаги билан қўлларини тилиб, ўзларини қамоқдан озод қилишни ёки аслида уларга тегишли бўлиб, “Аҳмадбой иши” бўйича мусодара қилинган 6,5 млн долларни қайтаришни ҳамда суд мажлисида бош вазир ва бош прокурор иштирок этишини талаб қилишган.

Расмий баёнотда дастлабки тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “в” бандлари билан айбланувчи М. Юнусалиев раҳбарлигидаги уюшган гуруҳ аъзолари Ғ.Муроджонов, Э.Шарипов, С.Йўлчиев, А.Қудратов, М.Далиев, А.Расулов, Д.Раимбеков, Д.Бозорбоев, С.Қурбонов, С.Пўлатов, Э.Абдусаламов, Э.Усмонов 2016 йил 1 январдан 2016 йил 16 июнгача давом этган жиноий фаолиятлари мобайнида фуқаролардан нақд пул, автомашина ва кўчмас мулкларни қабул қилиб, уларнинг пул маблағлари ва кўчмас мулкларини 10-12 ой ичида 2 - 2,5 баробар миқдорида кўпайтириб беришни ваъда қилишган. Шу йўл билан фуқароларни қизиқтириб, жами 682 та ҳолатда 516 нафар жабрланувчининг 2,3 млн. АҚШ доллари ва 1,4 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишда айблангани таъкидланади.

Маълум бўлишича, мазкур жиноят иши айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судига 2021 йил 22 февраль куни келиб тушиб, уни суд мажлисида кўриш 2021 йил 11 март кунига тайинланган.

Раислик қилувчи судья Ф.Ишанходжаев томонидан жорий йилнинг 11 март кунидан бугунги кунга қадар ўтказилган суд мажлисларида жиноят иши бўйича 430 нафардан ортиқ жабрланувчи, 7 нафар гувоҳ ва 8 нафар судланувчи сўроқ қилинган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланаётган судланувчилар М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов, С.Йўлчиев, А.Қудратов ва Э.Шарипов кўрсатма беришдан бош тортган.

Мураккаб ва кўп эпизодли бўлган мазкур жиноят ишининг судда муҳокама қилиш муддати 2021 йил 10 май куни Тошкент вилояти суди раиси томонидан Жиноят-процессуал кодекси 405-моддасининг 4-қисмига асосан тўрт ойга, яъни 2021 йил 12 июлга қадар узайтирилган.

“25 май куни ўтказилган навбатдаги суд мажлиси жараёнида, тахминан соат 16:00 ларда қамоқда сақланаётган судланувчилар М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов, С.Йўлчиев, А.Қудратов ва Э.Шарипов раислик қилувчи томонидан ҳимоячи Д.Асқаровнинг илтимосномаси рад қилинганини важ қилиб, уюшган ҳолатда тартибсизлик содир этган. Судланувчилар М.Юнусалиев, С.Йўлчиев ва А.Қудратов ўзларининг ёнларида бўлган писка (лезвие) бўлаги билан қўлларини тилиб, ўзларини қамоқдан озод қилишни ёки аслида уларга тегишли бўлиб, “Аҳмадбой иши” бўйича мусодара қилинган 6,5 млн. АҚШ долларини қайтаришни ҳамда суд мажлисида Бош вазир ва Бош прокурор иштирок этишини талаб қилишган