28 майда кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво таъсири остида бўлади. Республика бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража иссиққача кўтарилади.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 36-38 даража иссиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқ бўлади.












