Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Намибиядаги мустамлакачилик даврини геноцид деб тан олди ва 1,1 млрд доллар берадиган бўлди
Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Германия Намибиядан ва геноцид қурбонларининг авлодларидан кечирим сўрайди.
Берлин Жануби-Ғарбий Африкадаги (ҳозирги Намибия) мустамлакачилик давридаги немис ҳукуматининг ҳаракатларини геноцид, деб тан олди.
"Биз ўша воқеаларни геноцид, деб эътироф этамиз", - дейилади Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мааснинг баёнотида.
Унинг қўшимча қилишича, Германия Намибиядан ва геноцид қурбонларининг авлодларидан кечирим сўрайди.
Мааснинг сўзларига кўра, Берлин Намибияга 1,1 млрд евро миқдорида моддий ёрдам ажратади. Маблағ 30 йил давомида бериб борилади ва расман компенсация, деб аталмайди.
Ҳозирги Намибия ҳудуди 1884 йилдан 1915 йилгача Германия мустамлакаси бўлган. 1904-1908 йиллардаги қўзғолонларни бостириш чоғида камида 70 минг нафар маҳаллий аҳоли ўлдирилган.