10:52 / 01.06.2021
14107
Реклама

Magic City’да болалар уйи, мактаб-интернатлар ҳамда кам таъминланган оилалар ва фан арбоблари фарзандлари учун хайрия кечаси бўлиб ўтди

Фото: Magic City

Magic City бу — улкан сеҳрли шаҳарча бўлиб, у болаларга эртакнамо шукуҳ ва табассум улашишга қарор қилди.

31 май куни Magic City’да кам таъминланган оилалар фарзандлари, болалар уйи ва мактаб-интернатлар ҳамда олимлар оилалари фарзандлари учун хайрия кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади — болалар учун байрамона кайфият яратиш, шунингдек, боғ тарихи билан таништириш эди.

The Magic жамоаси болалар сеҳрли боғнинг асосий қаҳрамони — Фаникл билан биргаликда ҳақиқий саёҳатга чиқишлари мумкин бўлган шоу дастурни тақдим этди. Оқшомни ташкиллаштириш учун тeaтр актёрлари, балет ва цирк труппаси, акробатлар, шунингдек, юртимизда таниқли бўлган болалар ансамбл жамоалари жалб қилинди.

Истироҳат боғи ҳудудида эртакнамо муҳитни яратиш учун меҳмонларни тахтаоёқ актёр, масхарабоз ва аниматорлар кутиб олишди. Бундан ташқари, меҳмонлар фавворалар шоуси гўзаллигидан баҳраманд бўлишди ва тадбирнинг якуний босқичида ҳайратланарли мушакбозлик уюштирилди.

Шоу якунида барча болаларга бренд футболкалар, кепкалар, шарлар, «Танга билан дунё бўйлаб» китоби ва Crafers томонидан ширинлик ва совғалар тақдим этилди.

Magic City бугундан очиқ. Парк ҳудудида сайр қилиш учун тематик кўчалар, Регистон ва Колизей майдонлари, ажабтовур мусиқали фаввора, парк марказидаги эртакнамо қаср, ва шунингдек, Ўзбекистондаги биринчи бино ичидаги аттракционлар парки ишга тушган.

Magic City’га кириш бепул.

Иш вақти: ҳар куни 10:00 дан 23:00 гача.

Манзил: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 174. Мўлжал: Бешёғоч, эски Миллий Боғ

Лойиҳанинг расмий сайти: magiccity.uz

Instagram: instagram.com/magiccityuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top