Ўзбекистон | 15:37 / 03.06.2021
8469
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 26 мингдан ортиқ объект ноқонуний қурилгани маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

Қашқадарёда 26,3 мингта (4 фоиз) объект ноқонуний қурилган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Отамуродов маълумот берди.

Маълум қилинишича, Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда уларнинг қуйи тизимлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, кадастр базасида 2021 йил 31 май ҳолатига 7 млн 830 мингта кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилди. 

“Қашқадарё вилоятида ўтказилган хатловда кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқий ҳолатини аниқлаш учун объектлар тажриба тариқасида қизил (ноқонуний қурилган), сариқ (ҳужжатлари тўлиқ эмас ёки ҳужжати бўлмаса-да, қуриш мумкин бўлган ерга қурилган) ва яшилга (ҳужжатлари тўлиқ) ажратилди”, дейди Неъмат Отамуродов.

Ҳисоб-китобларга кўра, қизил объектлар – 26,3 мингта (4 фоиз), сариқ объектлар – 509 мингта (65 фоиз) ва яшил объектлар – 228 мингтани (31 фоиз) ташкил этди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид