Малайзия ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳарорати юқори бўлган одамларни аниқлаш учун дронлардан фойдаланмоқда, деб ёзади The Guardian.

Қайд этилишича, инфрақизил узаткичлар билан жиҳозланган сканер-дронлар 20 метр баландликдан ҳарорати юқори бўлган одамларни аниқлай олади ва бу ҳақда хабар беради.

Ҳукумат аввалроқ коронавирус тарқалишига қарши киритилган чораларга амал қилинишини таъминлаш учун дронлардан фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Пандемия бошланганидан буён Малайзияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 616,8 мингта ҳолат қайд этилган, 3,3 мингдан ортиқ бемор вафот этган.