Вазирликнинг қайд этишича, бу вакцина 18 ёшдан юқори ёшдаги одамлар учун мўлжалланган. Ундан биринчи навбатда хорижга ўқишга борадиган талабалар, ОAВ вакиллари ва ёзувчилар эмланиши назарда тутилган. 

Kun.uz мухбири вакцина ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун Қорақалпоғистон санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси билан боғланди. Уларнинг берган маълумотлари Қорақалпоғистон ССВнинг маълумотларига тўғри келмади.

Бошқарма бўлим мудири Aдил Дўсимбетовнинг айтишича, вакцина 65 ёшдан юқори одамларга, тиббиёт ходимлар, суринкали касалликлар билан рўйхатда турган аҳолига, мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилоти ходимларига мўлжалланган. Вакцина 18 март куни  32 минг дозада Нукусга олиб келинган. 

Aдил Дўсимбетовнинг қўшимча қилишича, ҳозирча эмлаш ишларининг 1-биринчи тури якунига етган. Даслабки босқичда 15 980 киши эмланган. 2-турда якунланиши арафасида, бугунги кунга келиб 14 931 эмланган.