Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада хорижий «права»га эга ҳайдовчилар такси хизматига ишга олинмайдиган бўлди
Талабни бузган ҳайдовчилар жаримага тортилади, агрегаторларга эса тегишли огоҳлантириш юборилади.
Москвадаги такси агрегаторларига хорижий «права»га эга ҳайдовчиларни ишга олмаслик талаби қўйилди. Бу ҳақда Москва шаҳар транспорт бошқармаси маълум қилди.
«Бошқарма такси агрегаторларидан хорижий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ва ҳайдовчилик тажрибаси бўлмаганларни сервисга улашни тўхтатишни талаб қилди», — дейилади бошқарма хабарида.
Талабни бузган ҳайдовчилар жаримага тортилади, агрегаторларга эса тегишли огоҳлантириш юборилади.
Таъкидланишича, йил давомида етарлича тажрибага эга бўлмаган хорижлик ҳайдовчилар такси хизмати кўрсатиш бўйича рухсат олган 1,7 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган. Бу эса амалдаги қонунчиликка зид ва йўловчилар ҳаёти учун хавфли, дейилади бошқарма хабарида.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026