Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деновдаги мактаб ҳудуди тадбиркорларга шериклик асосида берилгани маълум қилинди
Жорий йил 15 июнь куни Kun.uz сайтида «Деновда мактаблар ҳудуди талон-тoрож қилинмоқда» сарлавҳаси билан танқидий мақола эълон қилинган эди. Унда Денов туманидаги 75- ва 78-мактабларга тегишли ҳудудлар тадбиркорларга бериб юборилгани танқид остига олинганди. Денов тумани ҳокимлиги мазкур мақола юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, Денов туманидаги 75-мактаб ҳудудидаги фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган эски бино ҳамда унга туташ 10 сотих ер туман ҳокимининг 2019 йил 13 июлдаги 3941-сонли қарори билан «ASLBEK-BUNYOD-FAYZ» МЧЖга «Ахборот-кутубхона ўқув маркази» биноси қурилиши учун ажратилган.
Денов туман ҳокимининг 2019 йил 5 августдаги 4086-сонли қарори билан қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етгандан сўнг 312 метр квадратга эга «Ахборот-кутубхона маркази» биноси 75-мактаб балансига, 688 метр квадратга эга «Ўқув маркази» биноси «ASLBEK-BUNYOD-FAYZ» МЧЖ тасарруфида қолдирилиши белгиланган. Бу ҳақда 2020 йил 11 июнда туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, 75-мактаб маъмурияти ва «ASLBEK-BUNYOD-FAYZ» МЧЖ ўртасида келишув битими тузилган.
«ASLBEK-BUNYOD-FAYZ» МЧЖ томонидан 75-мактаб ҳудудидан «Ахборот-кутубхона ўқув маркази» ва «ID ўқув маркази» қуриш учун вилоят Қурилиш ҳудудий назорат инспекциясининг 2019 йил 2 июлдаги 564 Т/Х ва 2021 йил 24 февралдаги 59/ТХ-сонли техник хулосаси, вилоят Қурилиш Бош бошқармасининг 2020 йилдаги 682/2020-сонли меъморий режалаштириш топшириғи олинган. Ҳозирги кунда ушбу ер майдонида қурилиш ишларини давом эттириш учун лойиҳа ишлари якунига етказилмагани сабабли вақтинча тўхтатилган.
Таъкидланишича, 78-мактаб билан чегарадош, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 120 метр квадрат ер Денов тумани ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрдаги 1616-сонли қарори билан «Етти Хазина Мўъжизаси» хусусий корхонасига «Ёшлар меҳнат гузари» биноси қурилиши учун берилган. Ушбу қарор асосида хусусий корхонага вилоят Қурилиш Бош бошқармасининг 2018 йил 6 ноябрдаги 1430/2018-сонли меъморий – режалаштириш топшириғи, «Бино ва иншоотлар назорат таҳлил» МЧЖ, «Термиз модерн проект» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари 2020 йил 23 майдаги 110-сонли экспертиза хулосаси олинган. Ҳозирги кунда бинонинг 2-қавати тугалланиб, 3-қаватида қурилиш ишлари давом этмоқда. Денов туман халқ таълими бўлими ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан берилган маълумотларга кўра, ушбу ер 78-мактаб ҳудудига кирмайди.
Мавзуга оид
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
11:04 / 30.04.2026
Деновда ўлим билан тугаган зўравонлик юзасидан 4 киши қўлга олинди
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
09:27 / 07.04.2026