Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин КХДРни оғир вазиятдан олиб чиқишга қасамёд қилди
Корея меҳнат партиясининг тўрт кун давом этган пленумида партия қурилиши, мамлакат иқтисодиётидаги вазият, ташқи сиёсий масалалар кўриб чиқилди.
Корея меҳнат партияси (КМП) бош котиби Ким Чен Ин партия марказий қўмитаси пленумида мамлакат КМП етакчилигида барча қийинчиликларни енгиб ўтиши тўғрисида қасамёд қилди.
"Бош котиб КМП марказий қўмитаси номидан партия инқилоб йўлидаги барча қийинликларни енгиб ўтиши борасида тантанали қасамёд қабул қилди", - дейилади Корея марказий телеграф агентлиги хабарида.
КМПнинг 15 июн куни очилган пленуми жума куни ўз ишини якунлади. Тўрт кун давомида партия қурилиши, мамлакат иқтисодиётидаги вазият, ташқи сиёсий масалалар кўриб чиқилди.
Ким Чен Ин АҚШ масаласига тўхталар экан, мулоқотга ҳам, зиддиятга ҳам тайёр туриш кераклигини таъкидлади.
У шунингдек, "ҳар соатда ўзгараётган ҳолатга жавоб қайтариш ва Корея яриморолидаги вазият устидан барқарор назорат ўрнатишга" чақирди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026