Ўзбекистонда давлат харидлари ва манфаатлар тўқнашувига оид янги нормалар қонунчиликка киритилиши кутилмоқда.
Бу – 23 июнь куни эълон қилинган президент фармони ва қарори лойиҳаларида кўзда тутилган
Унга кўра, 2022 йил 1 январга қадар “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Худди шу муддатда ҳукуматга киритиладиган бошқа бир қонун лойиҳасида эса давлат харидлари, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик белгилаш назарда тутилади.
2021 йил 1 октябрга қадар, қуйидагиларга оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасига юборилади:
- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимлари рўйхати;
- коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш;
- давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этишини чеклаш.
Давлат харидлари порталида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ хавфларнинг олдини олиш бўйича қуйидаги маълумотларни қайта ишловчи автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш мўлжалланмоқда:
- қатнашчининг давлат харидларидаги иштироки тарихи (маҳсулот, хизмат етказиб берувчининг илгари иштирок этган танловлари, бажарган ишлари);
- қатнашчининг бенефициарлари ҳақидаги маълумотлар;
- буюртмачи ва иштирокчи ўртасидаги эҳтимолий боғлиқликлар (қариндошлик, бирга таълим олганлик, меҳнат фаолияти ёки бизнес алоқалари ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар).
Автоматлаштирилган тизим орқали манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолларда, харид жараёнига


















