Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан ушланди
Учтепа туманида олдин ҳам 3 марта судланган ҳоким ёрдамчиси тезкор тадбирда қўлга олинди. У тадбиркорлик қилмоқчи бўлган фуқарога ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб, номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги маҳаллаларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 квадрат метр ер майдонини аукцион савдоларида ютиб, номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига 30 минг доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ушбу шахс муқаддам ҳам Жиноят кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган бўлган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Олдинроқ Поп тумани ФВБ бошлиғи тезкор тадбирда 160 минг доллар, Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими эса 10 минг доллар билан ушланганди.
Мавзуга оид
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
13:35 / 07.05.2026
Андижонда Давактив ва ҲЭТ ходими пора олишда гумонланиб ушланди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
21:32 / 03.05.2026