Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда коррупционер амалдорларнинг ошкора рўйхати тузилади
Ташаббуснинг мақсади жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантиришдан иборат экани таъкидланмоқда.
Қозоғистонда коррупционерларнинг давлат реестри яратилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Улан Сарқулов маълум қилди, деб ёзди Tengrinews.
«Бу профилактика воситаси. Унинг асосий мақсади - жамоатчиликнинг қоралаши орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантиришдан иборат. Реестрга оғир ва ўта оғир коррупция жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Жисмоний шахсларни реестрга киритиш учун суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асос бўлади», деди Сарқулов.
Реестр Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг веб-сайтига жойлаштирилади. Унда коррупцияга учраган мансабдор шахснинг фамилияси ва исми, унинг иш жойи ва жиноят содир этилган пайтдаги лавозими, жиноят таркиби, айблов ҳукми тафсилотлари ва тайинланган жазо кўрсатилади.
Реестрдан чиқариш қонуний кучга кирган ва судланганлик олиб ташланган оқлов ҳукми асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026