Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бемордан касаллик тарихи очиш учун 5 минг сўм сўраган тиббиёт ходими ишдан бўшатилди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида бемордан касаллик тарихи очиш учун 5 минг сўм сўраган тиббиёт ходими ишдан бўшатилган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида рўйхатга олиш учун 5000 сўм талаб қилишгани, бўлимда санитария талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани бўйича видеомурожаат эълон қилинган. Мазкур видеомурожаат вилоят ССБ томонидан ўрганиб чиқилган ва туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинган.
Муҳокамада айтилишича, 2021 йил 24 июнь куни Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси кундузги муолажа фельдшери Ғ.А. беморга касаллик тарихи очиш учун 5000 сўм пул сўрагани ўз тасдиғини топган. Шу сабабли туман юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокорининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғига кўра Ғ. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Қайд этилишича, туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида санитария талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланган.
Мавзуга оид
11:25 / 04.02.2026
Чироқчи туманига янги ҳоким тасдиқланди
16:31 / 19.11.2025
Президент йиғилишида икки туман ҳокими ишдан олинди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
18:35 / 12.11.2025