21 июнь куни Kun.uz ва Azon.uz сайтлари диний материалларни диншунослик экспертизасидан ўтказмасдан тарқатишда айбланиб, жаримага тортилган эди.
Жаримага сабаб бўлган материаллар орасида, хусусан, қуйидагилар ҳам бор:
– “Янги Зеландия полицияси ҳижоб услубидаги формани таништирди” сарлавҳали хабар (Kun.uz);
– “Исроил ракета технологиялари заводида портлаш содир бўлди” сарлавҳали хабар (Azon.uz);
– “Туркия ва Россиянинг муносабатлари ёмонлашди” сарлавҳали хабар (Azon.uz);
– “Сурия ҳукумати кимёвий қуроллар қўллагани боис чекловга учради” сарлавҳали хабар (Azon.uz);
– “Чад: ўлдирилган президентнинг ўрнини ўғли эгаллади” сарлавҳали хабар (Azon.uz);
– “Башар Асад яна президент бўлмоқчи” сарлавҳали хабар (Azon.uz).
Kun.uz мухбири юқорида рўйхати келтирилган ва икки сайт жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган хабар-янгиликларнинг ҳаммасида ҳам диний мазмун йўқлиги ҳақидаги савол билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевга юзланди.















