Афғонистоннинг 80 нафарга яқин фуқароси Тожикистонга қочиб ўтди
13 июл куни 26 нафар эркак, 20 нафар аёл ва 31 нафар бола толиблар таъқибидан қочиб Тожикистоннинг Мурғоб тумани Қизил Работ қишлоғидаги чегарани кесиб ўтган.
«Толибон» ҳаракати жангариларидан жон сақлаш мақсадида 77 киши Афғонистоннинг Вахан уездидан Тожикистон ҳудудига қочиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, 13 июл куни 26 нафар эркак, 20 нафар аёл ва 31 нафар бола толиблар таъқибидан қочиб Тожикистоннинг Мурғоб тумани Қизил Работ қишлоғидаги чегарани кесиб ўтган. Улар Бадахшон вилояти Вахан уездидаги Андемин қишлоғи фуқаролари ҳисобланади.
Тожикистонлик чегарачилар «инсонпарварлик нуқтайи назаридан» қочқинларнинг мамлакат ҳудудига ўтишига рухсат берган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Афғонистон армиясининг мингдан ортиқ ҳарбийси толиблар билан жанглардан чекиниб, жон сақлаш учун Тожикистон ҳудудига қочиб яширинишга мажбур бўлди.
«Ховар» ахборот агентлиги чегара қўшинлари матбуот хизматига таяниб хабар беришича, 5 июлга ўтар кечаси Тожикистонга чегара орқали 1037 нафар афғон ҳарбий хизматчиси кирган. Агентлик маълумотига кўра, бир кун олдинроқ, 4 июл куни Тожикистонга яна 94 нафар афғон ҳарбийси қочиб ўтганди.
Мавзуга оид
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
10:10 / 09.12.2024