2021 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонда 4 млн 647 минг 900 киши иш ҳақидан даромад солиғи тўлаган. 2020 йилда бу кўрсаткич 4 млн 161 минг 300 нафарни ташкил этган.

Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида республикада даромад солиғи тўловчилар сони 486 минг 600 нафарга кўпайди.

Вазирликка кўра, мазкур солиқ тўловчилар умумий сонининг 42 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг жами меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 34,7 фоизни ташкил этди (январ-май).

2021 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонда 4 млн 647 минг 900 киши даромад солиғи тўлаган (ўтган йили майда 4 млн 161 минг 300 киши).

Январ-июн ойларида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумлари 8,8 трлн сўмни (ўсиш 1,5 трлн сўм), жумладан, иш берувчилар томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқ 8,1 трлн сўмни (ўсиш 1,3 трлн сўм) ташкил этди.

Маълум қилинишича, тушумларнинг ўсишига:

  • ўтган йилнинг II чорагида жорий этилган карантин чекловларининг юмшатилиши;
  • иқтисодий фаолликнинг тикланиши;
  • 2021 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10 фоизга ошганлиги;
  • 2021 йилдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш тўловлари тикланганлиги сабаб бўлган.