OPEC+ давлатларининг нефтга оид келишуви: унда нималар назарда тутилган?

18 июлда OPEC+ ташкилотига кирувчи давлатлар вазирлари онлайн форматдаги анжуманда августдан бошлаб жорий йил охиригача нефт ҳажмини кунига 0,4 млн баррелга кўтаришга келишиб олишди.

Келишувга кўра, 2022 йил учун ҳам шу миқдор сақланиб қолиши кўзда тутилмоқда. OPEC+ давлатлари масъуллари келишувга йил сўнгига қадар нефт учун соатига 2 млн баррел миқдорда нефт қазиб олиш бандини киритди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг май ойидан бошлаб нефт ишлаб чиқариш миқдори чегараланган квотага эга давлатлар балансига ҳам ўзгартириш киритилади.

OPEC+ алоҳида давлатлар учун нефт олиш ҳажмининг янги меъёрларини ўрнатди.

Унга кўра:

  • Россия ва Саудия Aрабистони учун — 11 дан 11,5 млн б/с гача;
  • БAA учун 3,17 дан 3,5 млн б/с гача;  – Ироқ учун 4,65 дан 4,8 млн б/с гача;
  • Қувайт учун 2,8 дан 2,96 млн б/с гача.

Келишув жаҳон бозорида нефт нархига қандай таъсир қилди?

OPEC+ нинг август ойидан бошлаб нефть қазиб чиқариш қўшимча ҳажми 5,8 млн баррелга етгунча кунига 0,4 млн баррелдан ошириб бориш қароридан кейин брент типидаги нефт нархи 6 фоиздан кўпроққа, яъни 68 долларгача арзонлашди.

Душанба куни эрталаб таҳлилчилар ва синоптиклар бу келишув Саудия Aрабистони ва Россия ўртасидаги 2020 йил мартдаги нархлар уруши услубидаги музокаралар нефт нархидаги пасайишнинг олдини олди, деб ҳисоблашди.

Душанба куни нефт нархи кескин тушиб кетган бўлса-да, келишув нефт бозори учун ижобий ҳисобланади, чунки OPEC+ ҳар ой таклифни 400 минг бараварга оширишга кафолат беради ва ҳар ой келишув асосларини кўриб чиқади.

Oilprice.com таҳлилчилари нефт таъминотини ойлик ошириб бориш нефт нархи кўтарилишининг олдини олади, бу эса нефтга бўлган талабни қисман камайтириши ва инфляцияни тезлаштириши мумкинлигини тахмин қилишмоқда