Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда 13 ёшли қизини сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Тошкентда 13 ёшли қизини 3 500 долларга сотмоқчи бўлган она ушланди, дея хабар бермоқда шаҳар ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, жорий йил 17 май куни Миробод тумани Авлиё ота кўчасида жойлашган кафелардан бирида шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари қўшни республикалик 43 ёшли О.ни (исмлар ўзгартирилган) 13 ёшли қизини 3 500 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлганида қўлга олди.
Билдирилишича, ҳаммаси иккита аёлнинг кафедаги суҳбатидан бошланган. 43 ёшли О. исмли аёл А. исмли қиз билан танишиб қолган. Суҳбат давомида О. муносиб иш топа олмаётгани, хонадони таъмирга муҳтожлиги, озиқ-овқатга пули етмаётгани ҳақида нолиб қолди. А. исмли қиз О.га ҳамдардлигини билдирган, О. эса ундан 13 ёшли қизини сотишда ёрдам сўраган. А. ўйлаб кўриб жавоб беришини айтгач, аёллар хайрлашган.
Уйга қайтгач, А. юқоридаги ҳолат ҳақида тегишли органларга мурожаат қилган. Эртаси куни О. ва А. шаҳар кафеларидан бирида учрашган. О. ўсмир қизини пулга сотаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур факт бўйича жиноят иши қўзғатилди. Жиноятчига нисбатан тегишли чоралар кўрилди, дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
19:02 / 03.03.2026
Тошкент бош режаси ўзгарди. Шаҳарнинг 30 та нуқтасида йирик мажмуалар қад ростлайди
18:06 / 03.03.2026
Тошкентда умумий майдони 140 гектарлик янги парклар ташкил этилади
14:04 / 03.03.2026
Тошкент кўчаларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда: асосий манзиллар маълум қилинди
09:41 / 03.03.2026