Имтиҳонлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳудудида ўтказилади.
Имтиҳон кунлари қуйидагича:
- Aбу Aли ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати – 7 август;
- Мирзо Улуғбек номидаги физика, математика, астрономия ва информатика фанларига ихтисослаштирилган мактаб – 8-9 август;
- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Aхборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаби – 10-12 август.
Имтиҳонлар 3 сменада – 08:00, 12:00, 16:00 да ўтказилади.
Имтиҳон вақти ҳақида талабгорларга 2 август кунидан бошлаб смс-хабарнома юборилмоқда. Смс-хабарномани қабул қилгандан сўнг ariza.piima.uz сайтидаги “Шахсий кабинет”дан Рухсатномани юклаб, чоп этиб олиш шарт.
Имтиҳонга талабгор туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва Рухсатнома билан келиши лозим. Имтиҳон ўтказиладиган манзил: Тошкент, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси.















