Одатдагидек элиталар орасида Франция чемпионати ушбу ҳафтада биринчилардан бўлиб старт олса, кейинги ҳафталардан барча интиқлик билан кутаётган Англия, Испания, Германия ва Италияда чемпионат баҳслари бошланади.
Франция чемпионати: Суперкубокда «Лилль» «ПСЖ»дан устун келди, чемпионат 6 августдан старт олади
Франция чемпионати стартидан бир ҳафта аввал ўтказилган Суперкубок баҳсида амалдаги чемпион «Лилль» «ПСЖ»ни мағлуб этиб, янги мавсумда ҳам чемпионликни осонлик билан топшириб қўймоқчи эмаслигини кўрсатиб қўйди.
Чемпионат 1-тур ўйинлари 6 август, жума кунги «Монако» - «Нант» баҳси билан старт олади. «ПСЖ» ва «Лион» шанба куни ўз ўйинини ўтказса, қолган 7та ўйин, шу жумладан «Лилль» ҳам якшанба куни майдонга тушади.

Франция. 1-тур
6 август (жума)
23:55. Монако - Нант
7 август (шанба)
20:00. Лион - Брест
23:55. Труа - ПСЖ
8 август (якшанба)
16:00. Ренн - Ланс
18:00. Бордо - Клермон
18:00. Ницца - Реймс
18:00. Сент-Этьен - Лорьян
18:00. Страсбур - Анже
20:00. Метц - Лилль
23:45. Монпелье - Марсель
Англия: Суперкубок 7 август куни ўтади, АПЛ 13 августда бошланади
Туманли Албионда янги футбол мавсуми одатдагидек Суперкубок баҳси билан бошланади. 7 август, шанба куни амалдаги чемпион «Манчестер Сити» «Уэмбли»да Англия кубоги соҳиби «Лестер»га қарши саф тортади.

Англия Суперкубоги.
7 август (шанба)



















