Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Марказий Осиёда АҚШ қўшинлари жойлаштирилиши эҳтимолини баҳолади
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Россия Афғонистондаги воқеалар Марказий Осиёга ёйилишидан хавотирда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХШТга аъзо мамлакатлар ўз ҳудудларида Америка қўшинлари жойлаштирилишидан манфаатдор эмаслигини айтди.
«Америкаликлар Марказий Осиё мамлакатлари билан уларнинг ҳудудида Афғонистондан олиб чиқиб кетилаётган қуролли кучларининг бир қисмини жойлаштиришга келишишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо бу масалада бизнинг позициямиз Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон позицияси билан мос тушмоқда. Бу ҳеч кимга керак эмас», — деди у.
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия Афғонистондаги воқеалар Марказий Осиёга ёйилишидан хавотирда.
У шунингдек, Москва Афғонистондаги бугунги ҳолатдан қониқмаётгани ва тезроқ музокаралар жараёнини бошлашга чақиришини айтди.
13 август куни «Толибон» ҳаракати жангарилари Лашкаргоҳ шаҳрини эгаллади. Улар бир кун аввал Қандаҳорни назорат остига олганди. Бундан ташқари, Ҳирот шаҳри ҳам толиблар қўлига ўтган.
Бунга қадар эса жангарилар Нимрўз, Жузжон, Сарипул, Кундуз, Тоҳар, Саманган, Фараҳ, Боғлон ва Бадахшон вилоятлари марказларини эгаллаганди.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026