DW хабарига кўра, Вадефул Россия билан муносабатлар одатий ҳолатга қайтмаганини таъкидлаган.

«Россия билан нормал муносабатлар йўқ», — деган Германия ташқи ишлар вазири.

Унинг айтишича, келишмовчиликларни муҳокама қилиш учун Москва билан мулоқот зарур. Бироқ бундай алоқалар муносабатлар аввалги ҳолатига қайтгандек таассурот уйғотмаслиги керак.

AFP маълумотига кўра, европалик вакиллар Лавров билан бирга суратга тушишга эътироз билдирганидан сўнг анъанавий умумий фотосессия бекор қилинган.

Вадефул Москвани Киевнинг ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилишга яна чақиришини ҳам айтган. Унинг фикрича, дастлаб Қора денгизда сулҳга эришиш зарур.

30 октябрда бошланган учрашув АҚШ раислигида ўтмоқда. Лавровни унда қатнашишга АҚШ давлат котиби Марко Рубио таклиф қилган.

Германия ташқи ишлар вазири Эрон атрофидаги зиддиятларни ҳам дипломатик йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлаган. У муаммони ҳарбий воситалар билан ечиб бўлмаслигини айтиб, Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатновига қўйилган чекловларни тугатишга чақирган.