Миллий гвардия тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди
Миллий гвардия тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Эркин Йўлдошев Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Кинология маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.
Миллий гвардия Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Мансур Мирзабеков Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси ҳарбийлаштирилган соқчилар ва қоровуллик бўлинмалари объектларини қўриқланишини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи, майор Достон Шукуров Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Кадрлар бошқармаси жамлаш ва ҳисобга олиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, майор Отабек Азимов Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Миллий гвардия Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани қўриқлаш бўлими бошлиғи, подполковник Нодир Жўраев Миллий гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
18:37 / 12.10.2024
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди
13:30 / 10.10.2024
Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
10:06 / 10.10.2024