Президент қарори билан Саидқаҳҳор Холхўжаев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Холхўжаев ушбу тайинловга қадар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Саидқаҳҳор Холхўжаев фаолияти давомида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Марказий банк раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Аввалроқ Ҳаёт Иноғомов Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинлангани хабар қилинганди.












