«Бундай афсонавий спортчиларимиз билан фахрланамиз» — Оксана Чусовитинага унвон берилди
Президент Шавкат Мирзиёев олимпиячилар билан учрашувда кўп йиллар давомида спорт гимнастикаси билан шуғулланиб, халқаро миқёсда шуҳрат қозонган гимнастикачи Оксана Чусовитинанинг хизматларини алоҳида ҳурмат билан тилга олди.

Бугун, 13 август куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида XXXII ёзги олимпиада ўйинларининг иштирокчи ва ғолиблари, уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда спорт гимнастикачи Оксана Чусовитинанинг спортдаги шон-шуҳратига ҳам алоҳида тўхталинди.
«Биз ҳаммамиз яхши биламиз, у илк Олимпиада ўйинларидаги иштирокини 1992 йили Барселонада бошлаган эди. Шундан буён у танаффуссиз саккиз марта Олимпиада ўйинларида иштирок этди. Бу ҳақиқатан ҳам Гиннес рекордлар китобига кирган дунё спорти тарихидаги улкан ҳодисадир.
Оксана Александровнанинг Токио Олимпиадасидаги навбатдаги иштироки муҳим воқеа сифатида эътироф этилди. Дунё жамоатчилиги Оксананинг ўзига қатъий ишончини намоён қилган ҳар бир чиқишини ҳайрат ва ҳавас билан тўлқинланиб кузатиб борди.
Биз бундай афсонавий спортчиларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Унинг жасорати, ғалабага бўлган интилиши ёш спортчилар учун ўзига хос юксак натижалар ва шон-шуҳрат мактаби бўлиб хизмат қилади.
Оксана Чусовитинанинг келгуси мураббийлик фаолиятига омад тилаб, унинг спорт оламидаги катта тажрибаси бўлажак чемпионларни тарбиялашга ҳисса қўшишига ишонамиз», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Президент боксчи Баҳодир Жалоловнинг ғалабасига ҳам тўхталди.
«Енгилмас боксчимиз ўтган вақт давомида ўз устида тинимсиз ишлаб, ёшларга намуна бўлди. Баҳодир азиз онасига, халқимизга берган ваъдасининг устидан чиқиб, Ватанимизга учинчи олтин медални туҳфа қилди.
Ўйлайманки, қишлоқдошларинг, дўстларинг, укаларинг учун катта мактаб яратиш вақти-соати келди. Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактабини ташкил этамиз», деди у.
Президент маросим давомида Вазирлар Маҳкамасига Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этиш ҳамда бу мактабларнинг фаолияти учун барча шароитлар яратилиши бўйича топшириқ берди.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина 2017 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан, 2020 йилда «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланганди.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ватикан Рим папасининг ўлими сабаби ва унинг васиятини эълон қилди
Жаҳон | 01:05
-
Кремл АҚШни «катта битим»га жалб қилиб, Трампни қизиқтирадиган таклифларни қидирмоқда — ОАВ
Жаҳон | 00:45
-
Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди
Жаҳон | 00:22
-
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:54 / 21.04.2025
Мавзуга оид

08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди

17:57 / 08.03.2025
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина – жаҳон кубоги ғолибига айланди

12:39 / 06.02.2025
Жалоловнинг Спилмондга қарши жанги бекор бўлди

17:11 / 29.11.2024