Суҳбат давомида, ёшлар келажак томон тўғри ва улкан мақсад қўйиши, таълим ва жамиятдаги оғриқли муаммоларга барча жавобгар экани, фарзанд камолида тарбия муҳимлиги, таълимнинг шираси тарбия экани ҳамда жамиятни қийнаётган турли мавзуларда сўз борди.
SAT ўзи нима?
Scholastic Assessment Test (SAT) - академик баҳолаш тести. Америка Қўшма Штатларининг тест олувчи тизими ҳисобланади. Америкада мактаб битирувчилари олий таълимга кириш учун SAT имтиҳонини топширади. Тестдан юқори натижа олган талаба олийгоҳга тавсия этилади. Америка, Канада ва Европанинг топ университетларига кириш учун ҳам халқаро студентлар учун SAT сертификати талаб қилинади. Тест 2 қисмдан, инглиз тили ва математика фанлари бўйича бўлиб ўтади. Ҳар битта фан алоҳида 800 баллдан берилади. Умумий ҳисобда 1600 балл. Инглиз тили 2та қисмга бўлинади - Reading ва Writing. Reading қисмида 55та саволга 65 дақиқа вақт мобайнида матнни ўқиган ҳолда, саволларга жавоб белгилайсиз. Writing қисмида 44та саволга 35 дақиқа вақт мобайнида тушиб қолган саволларга жавоб топасиз. Математика фани ҳам 2та қисмдан иборат - калькулятор рухсат берилган қисми ва калькулятор рухсат берилмаган қисми. Калькулятор рухсат берилмаган қисмида 20та саволга 25 дақиқа вақт берилади, калькулятор рухсат берилган қисмида 38та саволга 55 дақиқа вақт берилади.
Инглиз тили қисмида ўқувчи «time-management»га асосланган ҳолда берилган саволларга жавоб топишга улгуриши лозим бўлади. Математика қисмида асосан танқидий фикрлаш орқали масалани ечиш талаб этилади.
SAT бера оладиган имкониятлар
SAT сертификатидан етарлича балл тўплай олган ўқувчи топ университетларга грант орқали ўқишга тавсия қилинади. Агар ўқувчида SAT сертификати бўлмаса, грант ютиш учун кейинги босқичга ўта олмайди. Бу халқаро топ университетлар қўйган қатъий талаблардан бири. Агар сизда SAT сертификати бўлмаса, зўр номзод бўлишингизга қарамай, сизнинг ҳужжатингизни «check out» қилиб юборишади.
Ҳар йили дунё бўйлаб 2 миллион талаба SAT сертификати учун имтиҳон топширади. SAT сертификатига имтиҳон IELTS сертификатига ўхшаб ҳар ҳафта бўлиб ўтмайди. Дунё миқёсида 1 йилда, 7 маротаба бўлиб ўтади.
Иш фаолиятимнинг бошланиши
SAT курсини ўқишни бошлаганимда ҳеч қандай ўқув маркази бундай курс ўқитмаслиги ҳақида билар эдим. Шу сабабли, интернетдан китоблар буюртма қилган ҳолда, «self-study» орқали ўзим ўрганиб топширганман. 2 йил олдин бир ўқувчимни ўзим тайёрлаб ўқитганимда, 1500дан юқори балл тўплаб чиққан. Шу орқали SAT курсимда ўқувчилар аста-секин кўпайишни бошлади. Ҳозирда 40 нафар ўқувчига SAT бўйича таълим бермоқдаман. Тошкент бўйича фақат 2та ёки 1та жойда SAT курси ўқитилади. Вилоятларда эса умуман йўқ.









