Ҳисоб палатасининг қўшимча функциялари белгиланди
Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Бюджет кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда Ҳисоб палатаси бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўлламасдан ҳам аниқлаш ва сафарбар қилишни амалга ошириши мумкин.
"Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Ҳисоб палатаси:
- яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганади ҳамда назорат қилади;
- давлат бошқарув органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилиш, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилади.
Ҳисоб палатасининг бир қатор қўшимча функциялари, жумладан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги функциялари белгиланди.
Мавзуга оид
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024
Оилавий зўравонликдан жабрланганлар эҳтиёжманд аҳоли тоифасига киритилади
17:50 / 30.09.2024
Ҳисоб палатаси раисига икки нафар ўринбосар тайинланди
13:08 / 21.09.2024