Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан Президент администрацияси ҳамда Ҳисоб палатасида тайинловлар амалга оширилди.

Улуғбек Миркамалович Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Сардор Алишерович Мирзаев Президент администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ президент фармони билан Алишер Баҳодирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланганди.