Ўзбекистон | 11:31 / 06.09.2021
7645
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади

9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов анъанавий брифингда ОАВ вакилларига давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги тадбирлари ва жорий ҳафтадаги режалари бўйича маълумот берди.

“Бугун [6 сентябрь куни] фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари, “1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.

9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар  ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади”, – дея маълумот берди президент матбуот котиби.

Партия 7 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари пленумида Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурганди. Энди унинг номзоди ЎзЛиДеП қурултойида тасдиқланиши лозим бўлади.

Маълумот учун, ЎзЛиДеП 2016 йилги президентлик сайловларида ҳам Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурганди.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид