Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги қамоқхонада юз берган ёнғинда 41 киши ҳалок бўлди
Индонезиянинг Тангеранг шаҳридаги қамоқхонада юз берган ёнғин оқибатида 41 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда адлия вазирлиги вакили Рику Априант маълум қилди.
Шунингдек, 80га яқин одам жароҳат олган. Таъкидланишича, ёнғин тунги вақт қамоқхонанинг блокларидан бирида чиққан. Ушбу блокда 122 маҳбус сақланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин қисқа туташув оқибатида юз берган. Айни вақтда у ўчирилган.
Маълум қилинишича, Тангерангдаги қамоқхона 1225 кишига мўлжалланган бўлса-да, унда 2 мингдан кўпроқ маҳбус жазо муддатини ўтаган.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
12:29 / 25.06.2026