“Бу нафақат адолатсизлик, ахлоқсизликдир, бу пандемияни узайтиради”, деб айтган ЖССТ вакили Мария Ван Керхов.
БМТ маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи ўз аҳолисининг 57 фоизини тўлиқ эмлаб бўлган, Франция ва Британияда эса вакцинанинг бустер дозалари қўлланмоқда. Бу орада Африка аҳолисининг бор-йўғи 3 фоизи тўлиқ эмланган.
4 августда ЖССТ сентябрь охиригача дунё аҳолисининг 10 фоизини коронавирусга қарши эмлаш умидида бой давлатлардан ортиқча вакциналарини ночор давлатларга беришни илтимос қилган. Халқаро ташкилот режасига кўра, декабрда дунё аҳолисининг 40 фоизи эмланиб бўлиши керак.












