Хитой ҳукумати Афғонистонга шошилинч ёрдам тариқасида 200 млн юан (30 млн доллар) ажратади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
“Афғон халқи эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз Афғонистонга 200 млн юан миқдорида шошилинч ёрдам ажратади”, – деди у.
Ван Ининг сўзларига кўра, ушбу маблағ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сотиб олиш, вакцинация учун ишлатилади.
“Зарур шароитлар пайдо бўлиши билан Хитой Афғонистонга тикланиш ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беради”, – деб қўшимча қилди у.
Аввалроқ Хитой ТИВ вакили Ван Вэнбин Пекин Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотга тайёрлигини маълум қилганди.












