“Ўзгидромет” хабарига кўра, максимал ҳарорат 23-28 даража иссиқ, жанубда 30-33 даража иссиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Ҳаво 26-28 даража иссиққача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундуз куни 12-17 даража илиқ бўлади.