ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкент вақти билан соат 11:51да Қозоғистонда зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари: 41,55 градус шимолий кенглик; 69,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 33 км шимолий-ғарбда.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилмаганини маълум қилган.
Бироқ, Тошкент аҳолиси ер силкиниши қайд этилганини сезган, бу борада ижтимоий тармоқларда хабарлар ҳам жойлаштирилди.












